“Исломий жиҳод” раҳбарларининг маблағи музлатилди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистонда фаолият олиб бориши айтилаётган “Исломий жиҳод иттифоқи” террорчи ташкилотига алоқадорликда гумон қилинаётган икки кишининг банкдаги жамғармасини музлатиб қўйди.

Музлатилган ҳисоб рақамлари “Исломий жиҳод иттифоқи” раҳбари Нажмиддин Жалолов ҳамда унинг ўринбосари Суҳайл Бўроновники.

Айтилишича, “Ал-Қоида”га алоқадор бу гуруҳ ўз вақтида 2004 йилда Ўзбекистонда амалга оширилган портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Ўтган йили гуруҳнинг икки аъзоси Германияда қўлга олинган эди. Улар шу мамлакатда террор хуружларини амалга оширишга тайёргарлик кўрганликда айбланганди.