Германия канцлери Михаил Саакашвили билан учрашади

Россия ва Грузия ўртасидаги кескинлик янада ошиб бораëтган бир кезда Германия канцлери Ангела Меркел 25 июнда Берлинда президент Михаил Саакашвили билан учрашади.

Германия ва Франция ҳукуматлари Грузиянинг НАТО аъзолигига расман таклиф қилинишига қаршилик кўрсатиб келмоқда. Бунга эса, асосан, Россиянинг Грузия ва Украинанинг НАТОга қўшилиш истиқболига нисбатан кескин норозилиги сабаб бўляпти.