Аэропорт Бҳутто номи билан аталади

Покистоннинг янги ҳукумати пойтахт Исломободдаги халқаро аэропортни Беназир Бҳутто номи билан аташ ҳақида қарор қабул қилди.

27 декабрь куни Равалпинди шаҳрида сайловолди кампанияси ўтказаётган собиқ бош вазир Беназир Бҳутто худкуш уюштирган ҳужум оқибатида қурбон бўлган эди. У етакчилик қилган сиёсий партия сайловда ғолиб чиқиб, ҳозир янги ҳукумат коалициясига бошчилик қилмоқда. Беназир Бҳуттонинг туғилган санаси муносабати билан партия аъзолари 21 июнь куни мамлакат бўйлаб унинг хотирасига турли тадбирлар ўтказишни режалаштирган.