Эрон Исроилнинг ҳужумига ишонмайди

Теҳрон расмийлари Исроилнинг Эронга ҳарбий ҳужум уюштириши эҳтимолдан йироқ эканини маълум қилди.

20 июнь куни АҚШдаги ахборот воситалари Исроил ўтказган кенг кўламли ҳарбий машқлар Эроннинг ядровий объектларига зарба бериш учун тайёргарлик экани ҳақида хабар тарқатган эди.

Эрон ҳукумати матбуот вакили Ғулом Ҳусайн Илҳом бу хабарга муносабат билдириб: “Бу Исроилнинг хавфли режим экани, шунингдек, минтақа ҳамда дунё тинчлиги ва барқарорлигига тўғаноқ экани ҳақидаги Эроннинг қараши тўғрилигини кўрсатади”, – деди.