Чехия Лиссабон шартномасини тасдиқлаш жараёнини тўхтатди

Чехияда Лиссабон шартномасини тасдиқлаш жараёни тўхтатилгани маълум қилинди. Чехия Олий суди мазкур битим мамлакат конституциясига зид эмаслиги тўғрисида қарор чиқарсагина, бу жараён давом этади. Ҳозир бу масала Чехия Олий суди томонидан ўрганилмоқда.

Шундай бўлса-да, Лиссабон шартномаси Ирландияда рад этилганига қарамай, ратификация жараёнини давом эттиришга келишиб олди. Европа раҳбарлари Ирландия раддиясига октябрь ойи охиригача жавоб топишга қарор қилди.