Номаълум аскар пойига гулчамбар қўйилди

Россия президенти Дмитрий Медведев ва бош вазир Владимир Путин Кремль ташқарисидаги номаълум аскар ёдгорлиги ёнида Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотираси учун уюштирилган маросимда иштирок этди.

1941 йил 22 июнь куни тонг саҳарда нацистлар Германияси Совет Иттифоқига 4 ярим миллионлик аскари билан ҳужум қилган эди.

Д.Медведев урушда ҳалок бўлган барча совет аксарлари хотираси учун номаълум аскар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.