Явлинский истеъфо берди

Россиянинг мухолифатдаги “Яблоко” партияси раҳбари Григорий Явлинский Москва яқинида ўтган партия қурултойида ўз истеъфосини эълон қилди.

Г.Явлинский “Яблоко”га 15 йил давомида раҳбарлик қилди. Бироқ ўтган декабрь ойида бўлиб ўтган сайловда партия парламентда бирорта ўрин ололмади. Ғарб кузатувчилари буни Россиядаги сайловнинг демократик меъёрларга тўғри келмаслиги билан изоҳлаган.

“Яблоко”нинг янги раҳбари лавозимига партиянинг Москва шаҳри думасидаги фракцияси етакчиси Сергей Митрохин сайланди.