Худкуш тинч аҳолини ўлдирди

Афғонистон ғарбида халқаро кучлар карвони яқинида содир этилган портлашда тинч аҳоли вакилларидан беш киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, худкуш ҳужумида ўндан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.

“Толибон” ҳаракати матбуот котиби эса у ҳужумда халқаро кучларнинг бир нечта аскари ҳалок бўлганини эълон қилди.