Нефть қимматлашуви демократик жараёнларни сустлаштирди

“Жаҳон бозорида ёнилғи маҳсулотлари нархи қимматлаб бораётган бир пайтда Россия, Қозоғистон ва Озарбойжон каби мамлакатларда демократик жараёнлар сустлашгани кузатилди”,- дейилади “Фридум ҳаус” ташкилотининг янги ҳисоботида.

Сешанба куни расман эълон қилиниши кутилаётган бу ҳисоботда айтилишича, нефть ва газ маҳсулотлари экспортидан катта фойда кўрган мазкур давлатлар ҳукуматлари ўз ҳудудида жамоат ташкилотлари фаолиятини тўхтатиб, фуқаролар эркинлигини чеклаб қўйган.

“Фридум ҳаус” вакилларининг таъкидича, Россиянинг собиқ президенти Владимир Путин “авторитар капитализм” соҳасида тажриба ўтказиб, Россия матбуотини сукут сақлашга мажбур қилишга муяссар бўлган.