Берлинда халқаро анжуман

Берлинда Фаластин давлатини ташкил этиш ва у ерда қонун устиворлигини таъминлаш мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Берлин анжуманида 40дан зиёд давлат расмийлари, жумладан, АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс, Фаластин бош вазири Салом Файёд ва Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни иштирок этди.

Хабарларга кўра, анжуман иштирокчилари Фаластинда суд тизимини ислоҳ қилиш ва полиция ходимлари малакасини ошириш ишларига 242 миллион АҚШ доллари ажратишга ваъда берган.

“Бу Яқин Шарқ масаласига бағишланган навбатдаги одатий анжуман эмас. Биз Фаластин давлатини ташкил этишга кўмаклашишга оид аниқ мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз. Шунинг учун бугунги анжуман ва Германия ҳукумати бор диққат-эътиборни фуқаролар хавфсизлиги ва қонуний давлат ташкил этиш масалаларига қаратган”,- деди Германия канцлери Ангела Меркель.