“Норак” Россия ихтиёрига ўтди

Тожикистондаги энг йирик “Норак” ҳарбий оптик-электрон мажмуи Россия ихтиёрига ўтди. Бу мажмуа Тожикистоннинг Россиядан бўлган қарзи ҳисобига берилди.

Россия Давлат думаси Тожикистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида тузилган қарздорлик тўғрисидаги қонунни ратификация қилди.

«Норак» оптик-электрон мажмуи нархи 242 миллион доллар баҳоланди. Тожикистоннинг Россиядан карздорлиги эса 2004 йилгача 305 миллион долларни ташкил этган. Оптик-электрон мажмуа стратегик муҳим объект ҳисобланиб, ҳарбий мақсадларда ишлатилади.