Халқаро кучлар бир аскаридан айрилди

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги Фарроҳ вилоятида рўй берган отишмаларда халқаро кучларнинг бир аскари ҳалок бўлганини эълон қилди.

Қўмондонликнинг билдиришича, бу отишмада яна етти ҳарбий тан жароҳати олган. Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олган ҳарбийлар миллати ошкор қилинмади. Бироқ мазкур минтақага жойлаштирилган халқаро кучларнинг кўп қисмини америкалик ҳарбийлар ташкил этиши айтилмоқда.