Ташкилот журналистнинг ҳибсга олинганини қоралади

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси “Озодлик” радиоси туркман хизмати ҳамкори Сазақ Дурдимуродовнинг Туркманистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинишини кескин қоралади.

Шунингдек, қўмита эълон қилган баёнотда Сазақ Дурдимуродовнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилинган.

Жорий ҳафта бошида бошида ҳибсга олинган Сазақ Дурдимуродов Туркманистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсда қийноққа солинган эди.