Шимолий Корея ядровий иншоотнинг совутиш мосламасини бузиб ташлади

Жаҳоннинг барча етакчи телеканаллари ҳам Йонбондаги мосламани бузиш жараёнини намойиш этди. Мазкур воқеадан бир кун аввал Шимолий Корея ҳукумати ўз ядровий дастурига оид маълумотларни Хитойга тақдим этганди.

Япониянинг Киото шаҳрида учрашган “катта саккизлик” давлатлари ташқи ишлар вазирлари Шимолий Корея ҳукуматини халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлигини давом эттиришга чақирди.

АҚШ президенти Жорж Буш эса КХДР ҳаракатларини олқишлаб, бу мамлакатга қарши жорий этилган иқтисодий санкциялар бекор қилинишини эълон қилди.