Сенат мажлиси бошланди

Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 14-ялпи мажлиси иш бошлади.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги - “ЎзА” тарқатган маълумотга кўра, мажлисда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ этиш ҳамда модернизациялаш вазифаларини изчиллик билан ҳал қилишда муҳим рол ўйнайдиган қатор қонунлар ва масалалар парламент юқори палатаси аъзолари томонидан муҳокама этилади.

24 ва 26 июнь кунлари эса Тошкентда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлиси бўлиб ўтиб, хабарларга кўра, унда БМТнинг коррупцияга қарши конвенциясига Ўзбекистоннинг қўшилиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама этилган ва қабул қилинган. Мазкур қонун ратификация қилиш учун Сенатга юборилган.