Халқаро кучлар 30га яқин жангарини ўлдирди

Афғонистон расмийларининг билдиришича, мамлакат жануби-ғарбида халқаро кучлар ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 30га яқин жангари ўлдирилган.

АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги эса жангарилар билан тўқнашувлар Нимрўз вилоятининг Хашрод туманида рўй берганини маълум қилди.