Фуқаролик урушининг сўнгги қочқини юртига қайтди

Фуқаролик уруши йилларида Афғонистонга қочиб ўтган энг сўнгги оила Тожикистонга қайтиб келди.

Ҳалимовлар оиласи фуқаролик уруши бошланган 1992 йилда Афғонистонга қочиб ўтган ва Мозори Шарифда истиқомат қиларди. Тожикистон ташқи ишлар вазири номига ёзилган мактубда Ҳалимовлар оиласи ватанга қайтишда ҳар томонлама кўмак берган одамларга миннатдорлик билдиради.

Тожикистонда олти йил давом этган фуқаролик урушида миллионга яқин тожикистонликлар Афғонистонга қочиб ўтган эди, 1997 йилги ярашувдан сўнг уларнинг асосий қисми ватанига қайтганди.