Грузия чегараларни очишни талаб қилмоқда

Расмий Тбилиси айирмачи Абхазия расмийларини Грузия билан чегарасини зудлик билан қайта очишга чақирди.

Грузия расмийлари таъкидича, Абхазиянинг бу ҳаракатлари 1994 йилда эришилган тинчлик келишувига зиддир.

Абхазия расмийлари якшанба ва душанба кунлари содир этилган портлашлардан сўнг республиканинг Грузия билан барча чегара постлари ёпилишини эълон қилган эди.