Иттифоқчилар келишмовчиликка бормоқда

ЕИни ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасини ратификация қилиш борасида иттифоқ давлатлари орасида келишмовчиликлар кузатилмоқда.

Германия президенти Хорст Келер ҳужжатни ратификация қилиш жараёни номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилди. У мамлакат Конституциявий суди ҳукуматдан ҳужжат ратификациясини кечиктиришни сўраганини билдирди.

Польша президенти Лех Качинский эса Лиссабон шартномасини имзоламаслигини эълон қилди. Польша раҳбарининг таъкидича, Ирландия Лиссабон шартномасини инкор этгандан сўнг бошқа давлатлар бу ҳужжатни имзолашининг фойдаси йўқ.