Эрон Зимбабведаги сайлов натижаларини ҳурмат қилади

Эрон ҳукумати ўтган ҳафтада Зимбабведа ўтказилган президент сайлови натижаларини ҳурмат қилишини маълум қилди.

27 июнь куни Зимбабведа ўтказилган сайловда мамлакатнинг амалдаги президенти Роберт Мугабе ягона номзод эди. Эрон ҳукумати сўнгги пайтда Зимбабве билан алоқаларни яхшилаб бормоқда. 2006 йилда Роберт Мугабе Теҳронга сафар ҳам қилган эди.

Ғарб мамлакатлари эса Зимбабведаги сайловни масхарабозлик, дея атади.