Жангариларга ҳаводан зарба берилди

Афғонистон шарқида халқаро кучларнинг навбатдаги ҳаво зарбаси оқибатида 30дан зиёд жангари ўлдирилди.

Ҳарбийлар баёнотига кўра, Хўст вилоятида ҳаракатланаётган жангариларни разведка самолётлари аниқлаб, улар тўғрисидаги маълумотларни бош штабга етказган. Бу маълумотлар ўрганилгандан сўнг жангариларга зарба бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Душанба куни ҳам Афғонистон расмийлари Нимрўз вилоятида рўй берган тўқнашувларда 30га яқин жангари ўлдирилганини эълон қилган эди.