Газ янада қимматлашиши мумкин

Россиянинг “Газпром” ширкати раҳбари Алексей Миллер тахминича, Европага экспорт қилинаётган Россия газининг ҳар минг куб метри жорий йил якунигача 500 долларга чиқиши мумкин.

Бокуда чиқиш қилган А.Миллернинг таъкидича, келаси йилда жаҳон бозорида бир баррель нефтнинг нархи 250 долларга кўтарилиши тахмин қилинаётгани боис, газ нархи ҳам минг долларга кўтарилиши эҳтимолдан холи эмас.