Ёдгорликлар мукофотга тавсия этилди

Тожикистондаги саккизта ёдгорлик обидалари илк бор ЮНЕСКО мукофотига сазовор бўлиши мумкин бўлган йиллик католокка қўшилди.


Марказий Осиё ва Хитой архитектура ёдгорликларини ЮНЕСКО мукофотини олишга муносиб топишга оид маслаҳат кенгашида Тожикистондаги саккизта ёдгорлик нуфузли ташкилотнинг йиллик катологи рўйхатига қўшилди. Бу маслаҳат кенгаши Хитойнинг Сиян шаҳрида бўлиб ўтди.

Тожикистон Маданият вазирлигидан “Азия плюс” агентлигига маълум қилишларича, ЮНЕСКО мукофотини олиш учун мамлакатдаги Бунжикат, қадимий Панжакент, Хулбук, Ажинатепа, Тахти Сангин тарихий обидалари, Хўжа Машҳад мадрасаси ҳамда Ҳисор ва Коҳи Ямчун калъалари муносиб топилди.

Вазирлик вакили Тожикистон мустақил бўлгандан сўнг ундаги тарихий обидалар илк бор ЮНЕСКО мукофотига тавсия қилинаётганини билдирди.