Россия президенти Туркманистонга ташриф буюрди

Хабарларга кўра, Дмитрий Медведев Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларидан ташқари туркман газини Россия ҳудуди орқали экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилган.

Бундан бироз аввал Россиянинг “Газпром” ширкати раҳбари Алексей Миллер расмий Москва Туркманистондан сотиб олинаётган газ ҳажмини янада оширишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Айни пайтда туркман газига қизиқиш билдирган ЕИ ҳам Туркманистон ҳукуматига ўз газини Озарбойжон орқали Марказий Европа мамлакатларига олиб чиқишни таклиф қилмоқда.