Грузия ва Абхазия ўртасидаги можароли ҳудудда вазият кескинлашмоқда

Куни-кеча тунда Грузия ва айирмачи Абхазия ҳарбийлари ўртасида рўй берган шиддатли отишмада абхазиялик уч ҳарбий нобуд бўлди.

Мазкур воқеадан сўнг Абхазия ҳукумати ўз қўшинларини тинч ҳолатдан ҳарбий ҳолатга кўчирган эди. Бироқ куннинг иккинчи ярмида ҳукуматнинг бу қарори вақтинчалик тўхтатилди.

Шунингдек, Абхазия расмийлари Цхинвалининг ракетадан ўққа тутилиши оқибатида ўн киши тан жароҳати олганини билдирди.

Грузия ҳукумати рўй берган отишма учун Абхазия томонини айблади.

ЕХҲТ эса мазкур минтақадаги воқеалар ривожидан жиддий ташвиш билдириб, низолашган томонларни босиқ бўлишга чақирди.