Абхазия расмий Тбилиси билан барча алоқаларни узмоқда

Абхазия Хавфсизлик кенгаши мажлисида айирмачи республика президенти Сергей Багапш шундай баёнот бера туриб, куни-кеча Гали шаҳрида ҳамда яқинда Гагри ва Сухуми шаҳарларида содир этилган портлашларда Грузия томонини айблади.

6 июль куни Гали шаҳрида содир этилган портлашда тўрт киши нобуд бўлган эди.

Грузия расмийлари эса Абхазия етакчиси иддаоларини кескин рад этиб, бу портлашларга расмий Тбилисининг алоқаси йўқлигини таъкидлади.