Мосулда хорижийлар портлатилди

Ироқнинг Мосул шаҳрида юз берган портлашда тўрт киши нобуд бўлди, саккиз фуқаро тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, ўлган шахслар хорижий давлат фуқаролари бўлган.

Куни-кеча Бақуба шаҳрида худкуш аёл томонидан маҳаллий бозорда содир этилган портлашда икки киши нобуд бўлиб, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган эди.