Етакчи давлатлар заҳарли газ чиқаришни камайтиради

Жаҳоннинг етакчи ривожланган давлатлари 2050 йилга қадар атмосферага чиқаётган заҳарли газлар миқдорини 50 фоиз қисқартиришга келишиб олди.

Бу ҳақда “катта саккизлик”ка аъзо давлатлар раҳбарлари учрашувига мезбонлик қилаётган Япония бош вазири Ясуо Фукуда маълум қилди.

“Катта саккизлик” давлатлари раҳбарлари қўшма баёнотида 2050 йилгача ҳавога чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини ярмига қисқартириш масаласида глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш конвенциясига имзо чеккан, БМТга аъзо икки юзга яқин давлат билан биргаликда иш олиб бориш режалаштирилган.

Япониядаги саммит чоғида, шунингдек, озиқ-овқат ва нефть маҳсулотлари нархи қимматлаши ҳамда қашшоқликка қарши кураш каби бир қанча муҳим масалалар муҳокама қилинди.