АҚШ мажбуриятларига содиқ қолади

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Эроннинг ракета синовлари ўтказишига жавобан расмий Вашингтон ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш мажбуриятларига содиқ қолажагини билдирди.

“Биз Америка ва ҳамкорларимиз манфаатларини ҳимоя қиламиз. Бу борада АҚШ Форс кўрфазидаги ҳарбий салоҳиятини ошириб, ўзини ҳимоя қила олиш имкониятларини кенгайтириш борасида барча иттифоқчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”,- деди Грузия сафари чоғида Кондолиза Райс.

Унинг мазкур баёнотидан сўнг Эрон телевидениеси Форс кўрфазида янги ракеталар синови ўтказилганини намойиш этди.

Куни-кеча ҳам расмий Теҳрон икки минг км узоқликдаги нишонни ура оладиган “Шаҳоб-3” русумли ракета синовини муваффақиятли ўтказганини эълон қилган эди.