Қарийб 4 тонна наркотик модда ушлаб қолинди

Тожикистонда ўтган олти ой давомида қарийб 4 тонна наркотик модда ушлаб қолинди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча кўп.

Тожкистон Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги штаби бошлиғи Фахриддин Жонмаҳмадовнинг айтишича, мусодара қилинган наркотикнинг 33 фоизини қорадори, қарийб 30 фоизини героин ташкил этади.

Душанбе чайқов бозорларида героиннинг бир грамми 15-20 доллар атрофида сотилмоқда.

БМТнинг маълумотларига кўра, Афғонистонда етиштирилаётган наркотик моддаларнинг қарийб 20 фоизи Тожикистон ва Ўзбекистон орқали Россия ва Европа давлатларига тарқалмоқда.