Музокаралар бормоқда

Марказий Осиёда сув энергетикаси ва ёқилғи захираларидан фойдаланиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Бишкекда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон сув хўжалиги ва ёқилғи-энергетика соҳалари раҳбарлари учрашуви чоғида Норин-Сирдарё ҳавзасидаги сув энергетикаси ва ёқилғи захираларидан жорий йил ва 2009 йилнинг биринчи чорагида фойдаланиш бўйича тўрт томонлама музокаралар бошлаш масаласи муҳокама қилинганидан сўнг Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида музокаралар бошлаб юборилган. Бироқ учрашувда иштирок этган Ўзбекистон вакиллари бу масала юзасидан тўрт томонлама шартномани имзолашдан бош тортиб, фақат Қирғизистон билан ўзаро икки томонлама баённома имзолашга тайёр эканини билдирди.

Шу сабабли учрашув иштирокчилари электр энергияси экспорти ва қўшимча сув бериш тўрт томонлама шартнома имзолангандан сўнг амалга оширилишини маълум қилди.