БМТ мустақил комиссия тузади

БМТ Покистоннинг собиқ бош вазири Беназир Бҳутто ўлдирилишини текшириш учун мустақил комиссия тузади.

Бундан бироз аввал Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший ўз ҳукумати БМТга собиқ бош вазир ўлдирилиши юзасидан тергов ўтказиш таклифини юборганини маълум қилган эди.

“Покистон ҳукумати Бҳутто қотиллари ва бу жиноят ташкилотчиларини топиб, уларни судга топшириш учун БМТ бош котибидан халқаро мустақил комиссия тузишни илтимос қилди”,- деди вазир.

Беназир Бҳутто ўтган йилнинг 27 декабрь куни Равалпинди шаҳрида содир этилган портлашда ҳалок бўлган эди. Покистон ҳукумати, Буюк Британия полицияси ва АҚШ Марказий разведка бошқармаси бу ҳужумда “Ал-Қоида”га алоқаси бўлган жангариларни айблаганди.