Остонада ўзбек ишчиси ҳалок бўлди

Қозоғистон пойтахти Остонада ер қазиш ишлари олиб борилаётган пайтда тупроқ кўчиши оқибатида ўзбекистонлик бир фуқаро ҳалок бўлди.

“Қозоғистон пойтахтидаги Олмаота туманига қарашли Промишленний посёлкасида 13 июль куни ер қазиш ишлари олиб борилаётган пайтда тупроқ кўчиши оқибатида икки ўзбекистонлик жабрланди”, - деб хабар қилди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Бахтсиз ҳодиса натижасида 34 ёшдаги бир ўзбекистонлик ўша ернинг ўзида ҳалок бўлган, унинг 19 ёшли юртдоши эса турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.