Ҳукумат ипотека компанияларига ёрдам беради

АҚШ ҳукумати мамлакатнинг икки йирик ипотека компаниясига молиявий ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.

Ҳукуматнинг ёрдам режасига биноан бу икки компания Федерал захира тизимининг фавқулодда қарз дастуридан фойдаланиши мумкин ҳамда керак бўлса, Молия вазирлиги уларнинг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олади.

Мазкур икки компаниянинг қимматбаҳо қоғозлари ўтган ҳафта давомида 45 фоиз арзонлашиб кетгандан сўнг ҳукумат шундай қарор қабул қилди.

Молиявий инқирозга учраган “Фенни Мэй” ва “Фредди Мак” компаниялари ипотека кредитлари бўйича қарийиб олти триллионлик қарзга ботиб қолган. Улар АҚШ молиявий тизими барқарорлигида ҳал қилувчи рол ўйнадиган компаниялардир.