Исфаралик аёл тўртта туғди

Тожикистоннинг Исфара шаҳрида яшайдиган 24 ёшли аёл кўзи ёриб, бирданига тўрт ўғилнинг онаси бўлди.

Феруза Маҳмудова ва унинг эри Юсуфжон беш йил фарзанд кўрмаган эди. Дояларнинг айтишича, беш минут орасида дунёга келган чақалоқларнинг оғирлиги 1,2 килограммдан 1,7 килограммгачадир.

Исфара шаҳри раисаси Муҳиба Ёқубова бу оилага суюнчи сифатида шаҳарнинг янги миттитуманларидан ер участкаси ажратишини эълон қилди. Айни пайтда она ва чақалоқлар ўзларини яхши ҳис қилмоқда.