Уюшма хайрия ёрдами кўрсатади

Туркий тилли давлатлар муниципалитетлари уюшмаси қирғизистонлик муҳтож кишиларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатади.

Қирғизистон шаҳарлари уюшмаси матбуот хизматининг билдиришича, Қурбон ҳайити кунлари муҳтож кишиларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилади ва мамлакатдаги бир неча шаҳарлар аҳолиси учун хайрия тадбирлари уюштирилади. Бундан ташқари, қирғизистонлик муҳтож кишиларга 40 та ногиронлар аравачаси, болаларга эса 2000 та футболка ва кепка ажратиш кўзда тутилган.