Буш Конгрессни тезкор чоралар кўришга чорлади

АҚШ президенти Жорж Буш Конгрессни мамлакат кўчмас мулк ва молия бозорларини барқарорлаштириш учун тезкор чоралар кўришга чақирди.

Шунингдек, Жорж Буш конгрессменларни ҳукуматнинг мамлакатдаги икки йирик ипотека компаниясига молиявий ёрдам кўрсатишга оид режасини имкон қадар тезроқ маъқуллашга даъват этди.

“Масала шуки, биз оғир дамларни бошдан кечирмоқдамиз, бироқ иқтисодиёт ўсишда давом этмоқда, истеъмолчилар харажат қилмоқда, хорижий фирмалар сармоя киритмоқда, экспорт кўпайиб, америкаликларнинг меҳнат унумдорлиги юқори даражада қолмоқда. Иқтисодиётимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонишимиз даркор, бундай синовлардан муваффақиятли ўта олишимизга умид қиламан”,- деди Жорж Буш.