Манучеҳр Муттақий Сурияга сафар қилди

Бу ерда Эрон ташқи ишлар вазири Сурия президенти Башар Асад билан учрашиб, Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар ривожини муҳокама қилади. Учрашувда Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятнинг муҳокама этилиши ҳам кутилмоқда.

Маълум бўлишича, Франция президенти Николя Саркози Сурия раҳбаридан Эронни ўз ядровий дастуридан воз кечтириш уринишларига кўмаклашишни илтимос қилган. Николя Саркози ўтган ҳафтада Париждаги саммит чоғида Сурия президенти билан учрашган эди.