Кушнер АҚШнинг ҳаракатини олқишлади

Франция ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер АҚШнинг Эрон ядровий дастурига оид музокараларда иштирок этиш режасини олқишлади.

Куни-кеча АҚШ президенти Жорж Буш маъмуриятининг юқори мартабали расмийси Уильям Бёрнснинг Эрон ядровий дастури музокарачиси иштирокидаги учрашувда қатнашиши хабар қилинган эди.

Б.Кушнер АҚШ режасини Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятга янгича ёндашув, дея баҳолади.

Уильям Бёрнс жорий ҳафтада Швейцарияда ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана ҳамда Хитой, Россия, Франция, Буюк Британия ва Германия расмийлари учрашувларида иштирок этади. Бу учрашувда БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия расмийлари Теҳронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга ишонтиришга яна бир бор уриниб кўради.