Курд жангариларига қарши амалиётлар давом этмоқда

Туркия қўшинларининг мамлакат жануби-шарқида курд жангариларига қарши кенг кўламли амалиётлари давом этмоқда.

Хабарларга кўра, жума кунги амалиёт чоғида рўй берган отишмада туркиялик икки ҳарбий ва икки жангари нобуд бўлган. Ҳарбийлар таъкидича, Бингол вилоятида катта миқдорда қурол-аслаҳа беркитилган омбор топилган.

Куни-кеча Туркия қўмондонлиги сўнгги беш кун давомида Курдистон ишчилар партияси аъзоларига қарши ўтказилган амалиётларда жами 33 жангари ўлдирилганини эълон қилган эди.