Россия Германия таклифига қайишмоқда

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Германиянинг Грузия атрофидаги вазиятни ҳал этишга қаратилган тинчлик режасига муносабатини ўзгартирди.

Москвада Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан ўтказилган музокаралардан сўнг Сергей Лавров расмий Берлин ҳаракатлари Грузия ва Абхазия ўртасидаги можарони ҳал этишда ва томонларни муросага келтиришда самарали бўлишини таъкидлади.

Бундан бироз аввал С.Лавров Германиянинг расмий Тбилиси ва Цхинвалини муросага келтиришга оид уринишларини кескин танқид қилган эди.

Грузия ҳукумати Германия режасининг айрим қисмларини рад этган бўлса, Абхазия етакчилари расмий Берлин таклифини умуман қабул қилмади.