Гордон Браун Ироққа келди

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун олдиндан эълон қилмасдан Ироққа сафар қилди.

Бу ерда у Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий, президент Жалол Талабоний ва Буюк Британиянинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлари билан учрашди. Маълум бўлишича, Гордон Браун Ироқдаги британиялик ҳарбийлар сонини қисқартириш ниятида эканини маълум қилган.

Ўтган йилнинг октябрь ойидан буён Буюк Британия ҳукумати Ироқдаги ҳарбийлар сонини беш минг кишидан тўрт минг кишига қисқартирган эди.