Ўзбекистон Тожикистонга табиий етказиб беришни камайтирди

“Тожикгаз” давлат унитар корхонаси раиси ўринбосари Шавкат Шоимовнинг билдиришича, ҳозир Ўзбекистондан соатига аввалги 40 минг куб метр ўрнига 22 минг куб метр табиий газ олинмоқда. Газ етказиб берилиши қисқаришига Тожикистон томонининг Ўзбекистон олдидаги 7 миллион доллар қарзи сабаб бўлган.

“Ўзбекистондан сотиб олинаётган газ республикадаги “Талко” ва қисман “Тожиказот” корхоналарига берилмоқда, холос. Қолган саноат корхоналари, жумладан, “Тожикцемент”га табиий газ бериш тўхтатилган”,- деди Ш.Шоимов.