Ҳиндистон-Покистон тинчлик музокаралари жиддий босимга учрамоқда

Деҳлида покистонлик ҳамкасби Салмон Башир билан учрашган Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Шившанкар Менон Афғонистон президенти Ҳомид Карзайнинг “Кобулдаги Ҳиндистон элчихонасига қилинган ҳужумда Покистон хавфсизлик хизмати ходимларининг қўли бор”, деган иддаоларини яна бир бор такрорлади.

Ўтган ойда Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонасига қилинган ҳужумда ўнлаб одам нобуд бўлган эди.

Покистон ташқи ишлар вазири барча иддаоларни рад этиб, расмий Деҳли ва Исломобод бир-бирини қоралашдан тийилиши лозимлигини билдирди.