Браун Исроилнинг ёнини олди

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг Исроил шаънига қилган баёнотларини кескин танқид қилди.

Исроил парламентида чиқиш қилган Гордон Браун агар Эрон ҳукумати ўз ядровий дастури масаласида етакчи давлатлар таклифини қабул қилмаса, бу давлат халқаро майдонда яккалатиб қўйилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Буюк Британия ва жаҳоннинг бешта етакчи давлати Эрон ҳукуматига молиявий ҳамда дипломатик кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечишни таклиф қилган эди.