Ўзбекистон Қозоғистонга сув ўтказишни кўпайтирди

Ўзбекистон “Дўстиқ” канали орқали Қозоғистонга ўтаётган сув миқдорини оширди. Айни пайтда канал орқали Жанубий Қозоғистонга сониясига 75 куб метргача сув ўтмоқда. Ўзбекистон томони яқин кунларда бу кўрсаткични 85 куб метргача оширишни ваъда қилаётир.

Аввалроқ Ўзбекистон “Дўстиқ”дан сув ўтказишни кескин камайтиргандан сўнг Қозоғистон томони Ўзбекистон расмийларига мурожаат қилиб, каналга сув бериш кўпайтирилмаса, Қозоғистон Қирғизистондан электр энергияси қабул қилишни тўхтатиши, натижада Қирғизистон ортиқча сув ўтказмай қўйиши оқибатида нафақат Қозоғистон, балки Ўзбекистон ва Тожикистон далаларига ҳам катта зиён етиши ҳақида огоҳлантирган эди.