Бульдозерчи 11 кишини жароҳатлади

Қуддус шаҳрида бульдозерчи ўзи бошқараётган бульдозерни автобус ва бир нечта машинага олиб бориб ургани оқибатида 11 киши тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, асли фаластинлик экани тахмин қилинаётган бульдозерчи воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.

2 июль куни ҳам Қуддусда худди шундай воқеа юз берган эди. Ўшанда уч киши нобуд бўлиб, қирққа яқин фуқаро тан жароҳати олганди.