Афғонистонда британиялик аскар ҳалок бўлди

Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг Кажаки туманида жангарилар билан рўй берган тўқнашувда британиялик аскар ҳалок бўлди.

АҚШ қўшинлари эса Вардак вилоятида ўтказилган амалиётлар чоғида бир нечта жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Шунингдек, Нонгарҳор вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида маҳаллий полициянинг бир ходими нобуд бўлди.