Ироқ қўшинлари кенг кўламли амалиётлар ўтказади

Ироқ қўшинлари қўмондонлиги август ойида Дажла вилоятида “Ал-Қоида” жангариларига қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда маълум қилган қўмондонликнинг билдиришича, амалиётларда 30 мингга яқин ҳарбий иштирок этади.

Бағдодга яқин Дажла вилояти жангариларнинг таянч пункти ҳисобланади. Маълум бўлишича, бу минтақада содир этилган қўпорувчилик амалиётлари ва зўравонликлар айнан Дажла вилоятидаги жангарилар томонидан уюштирилган.