Эрон ортга чекинмайди

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот расмий Теҳрон ўз ядровий дастури масаласида бир қадам ҳам ортга чекинмаслигини маълум қилди.

Мамлакат жануби-ғарбида ўтказилган намойишда нутқ сўзлаган президент: “Эрон халқи обрў ва ҳақиқат йўлида олға бормоқда, золимлар олдида биз бир қадам ҳам ортга чекинмаймиз”,- деди.

Ўтган ҳафтада Женевада учрашган жаҳоннинг етакчи олти давлати вакиллари ўз ядровий дастурини тўхтатишга оид чақириқларга жавоб қайтариш учун расмий Теҳронга икки ҳафта муҳлат берган эди. АҚШ ва жаҳоннинг етакчи беш давлати ўз ядровий дастуридан воз кечиш эвазига Эронга иқтисодий ҳамда дипломатик кўмак таклиф қилиб келмоқда.